Самарқандда ерни ноқонуний сотаётган шахс ушланди 

Crime

−

image

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида қўлга олинди. 

У давлат тасарруфидаги ерларни қонунга зид равишда сотиш билан шуғулланиб келган. 

Ўтказилган тадбир давомида Каттақўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган Х.У. маҳаллий фуқарога Каттақўрғон тумани Қорадарё атрофидаги 30 сотих ер майдонини 6 000 долларга сотишга келишиб, сўралган пулнинг 3000 долларини олаётган вақтида қўлга олинган. 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Rate Count

132

Rating

3

Rate this article

Share with your friends