Самарқандда ерни ноқонуний сотаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
17 апрел 2022 7020 1 дақиқа
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида қўлга олинди.
У давлат тасарруфидаги ерларни қонунга зид равишда сотиш билан шуғулланиб келган.
Ўтказилган тадбир давомида Каттақўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган Х.У. маҳаллий фуқарога Каттақўрғон тумани Қорадарё атрофидаги 30 сотих ер майдонини 6 000 долларга сотишга келишиб, сўралган пулнинг 3000 долларини олаётган вақтида қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август