Самарқандда шахмат Олимпиадаси очилиши бўлиб ўтди (фоторепортаж)
Sport
−
13:41 1101 1 minute
Кеча, 15 сентябрь куни Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида шахмат оламидаги энг нуфузли жамоавий мусобақалардан бири – 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Президентнинг мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, FIDE президенти вазифасини вақтинча бажараётган Вишванатан Ананд ҳам сўзга чиқиб, Олимпиада иштирокчиларига омад тилади.
Маросимнинг муҳим лаҳзаларидан бири шахмат партияларини қайси рангдаги доналар бошлашини аниқлаш учун ўтказилган қуръа ташлаш жараёни бўлди.

Очилиш маросимининг бадиий қисми миллий маданият ва замонавий технологиялар уйғунлигида ташкил этилди. Шунингдек, тадбирда дронлар шоуси ҳам бўлиб ўтди.

Маълумот учун, Самарқанд мезбонлигидаги 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 397 та жамоа иштирок этмоқда. Бу мусобақа тарихидаги мутлақ рекорд ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган асосий терма жамоа таркиби эълон қилинганди.

Live
All