Россиялик фигурали учувчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқчи

Sport

image

Россиялик фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев спорт мусобақаларида Ўзбекистон номидан иштирок этмоқчи. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Манбага кўра, жуфтлик дастурларида қатнашувчи фигурали учувчилар келаси мавсумдан Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишни режа қилган, чунки ҳар икки спортчи ҳам 2026 йилда бўладиган қишки Олимпиада баҳсларида иштирок этмоқчи.

Халқаро спорт ташкилотларининг Россияга қўяётган санкциялари туфайли, жуфтлик нуфузли мусобақаларда қатнашишда муаммоларга дуч келиши мумкин. 

Маълумот учун, Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев жуфтлиги кўплаб маҳаллий турнирларда ғолиб чиққан.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends