Роналдунинг ўғли илк бор Португалия U-17 терма жамоасига чақирилди

Sport

−

image

Беш карра “Олтин тўп” соҳиби, Европа чемпиони ва Чемпионлар лигасининг беш карра ғолиби Криштиану Роналдунинг ўғли илк бор Португалиянинг 17 ёшгача бўлган футболчилар терма жамоасига чақирув олди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо маълум қилди.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Португалия U-17 терма жамоаси Европа чемпионати саралаш босқичида учта учрашув ўтказади. Жамоа 11 ноябрь куни Андорра, 14 ноябрь куни Болгария ва 17 ноябрь куни Сербияга қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, 16 ёшли Криштиану Жуниор Португалия U-15 ва U-16 ёшлар терма жамоаларида ҳозиргача 13 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол муаллифи бўлган.

У 2025 йил май ойида Португалия U-15 терма жамоасида халқаро дебют қилган. Ушбу жамоа сафида 4 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урган. Кейинчалик U-16 терма жамоасига чақирилган ва бу ёш тоифасида 9 та учрашувда 3 та гол киритган.

Клуб миқёсида Роналдунинг ўғли “Ал-Наср”нинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида ҳам тўп тепган. У U-15 таркибида 17 та ўйинда 8 та, U-16 сафида 18 та учрашувда 7 та, U-17 жамоасида эса 4 та ўйинда 3 та гол урган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends