Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқи ҳакамлари эксперти бўлади
Sport
−
01 August 2022 10980 1 minute
Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти ва собиқ ҳакам Равшан Эрматов яқин орада Россия футбол иттифоқининг (РФИ) Эксперт-ҳакамлар қўмитасига доимий аъзо бўлади. Бу ҳақда Россиянинг “Спорт-экспресс”нашри хабар берди.
Манбага кўра, РФИ бир неча обрўли собиқ ҳакамлар билан музокаралар олиб бормоқда. Улар келажакда Россия футбол иттифоқининг Эксперт-ҳакамлар қўмитасига аъзоси бўлиши мумкин.
Маълумот учун, 44 ёшли Эрматов фаолияти давомида жаҳон чемпионатида 11 та ўйин ўтказган ва бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Равшан Эрматов 2015 йилда дунёнинг энг яхши ҳаками деб топилган. У 2019 йил охирида ҳакамлик фаолиятини якунлаган.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September