Расман! Япония вакили FIFA президентлигига номзодини қўйди
Sport
−
13:34 313 1 minute
Япония футбол ассоциациясининг фахрий президенти Козо Тасима Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президентлигига номзодини расман тақдим этди. Бу ҳақда “TV Asahi” телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, Тасима бешта миллий футбол ассоциациясининг қўллаб-қувватловига эга бўлган. FIFA президентлигига номзод бўлиш учун камида бешта миллий федерациянинг тавсияси талаб этилади.
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Франция футбол федерацияси президенти Филипп Диалло ҳам FIFA президентлигига номзодини илгари суриши маълум қилганди. Ташкилотнинг амалдаги президенти швейцариялик Жанни Инфантино ҳам қайта сайланиш учун кураш олиб боради.
68 ёшли Тасима 2015 йилдан буён FIFA кенгаши аъзоси ҳисобланади. У 2016 йилдан 2024 йилгача Япония футбол ассоциацияси президенти лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, 56 ёшли Инфантино 2016 йил февраль ойида бўлиб ўтган навбатдан ташқари конгрессда FIFA президенти этиб сайланган. Шундан буён Инфантино ташкилот президенти бўлиб келмоқда. Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 18 март куни Марокашнинг Работ шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Арсенал” жамоаси собиқ бош мураббийи Арсен Венгер FIFA президенти лавозими учун бўлажак сайловда ўз номзодини қўйиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
AllTramp Xitoyga etib bordi
14:12