Раҳмон Мирзиёевни “Зарринтож” ордени билан мукофотлади (видео)

Local

−

image

Хабарингиз бор, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди.

Бугун, 10 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг юксак давлат мукофоти - биринчи даражали “Зарринтож” ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби маълум қилди.

Орденни Шавкат Мирзиёевга Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон тантанали равишда топширди.

Шавкат Мирзиёев ўзбек-тожик халқлари ўртасидаги муносабатларни, икки давлат ўртасида иқтисодий, сиёсий алоқаларнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди.


Rate Count

118

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends