Раҳмон Мирзиёевни “Зарринтож” ордени билан мукофотлади (видео)
Ўзбекистон
−
10 Июнь 2021 8821 1 дақиқа
Хабарингиз бор, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди.
Бугун, 10 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг юксак давлат мукофоти - биринчи даражали “Зарринтож” ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби маълум қилди.
Орденни Шавкат Мирзиёевга Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон тантанали равишда топширди.
Шавкат Мирзиёев ўзбек-тожик халқлари ўртасидаги муносабатларни, икки давлат ўртасида иқтисодий, сиёсий алоқаларнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди.
Live
БарчасиЗангиотадаги бинода ёнғин чиқди
15 Ноябрь
Судан армияси назоратни қайта тиклади
15 Ноябрь
Қора денгизда дрон кемага ҳужум қилди
15 Ноябрь