ПСЖ трансфер рекордини янгилаши мумкин
Sport
−
12:03 596 1 minute
Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби яқин вақт ичида бир трансфер ойнасида футболчилар сотуви бўйича ўз рекордини янгилаши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Аввалроқ, Ибрагима Мбайенинг ПСЖдан “Астон Вилла”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Парижликлар ушбу трансфердан тахминан 55 миллион евро ишлаб олиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Брэдли Баркола яқин орада 140 миллион евро эвазига “Ливерпуль” сафига ўтади. Шунингдек парижликлар жорий ёзда Гонсало Рамос, Рандаль Коло Муани ва Ли Кан Ин трансферидан 165 млн евро ишлаб олганди.
Агар ҳар икки келишув ҳам амалга ошса, ПСЖ футболчилар сотувидан жами тахминан 360 миллион евро ишлаб олади. Маълумотларга кўра, бу клуб тарихида бир трансфер ойнаси давомидаги янги рекорд бўлади.
Маълумот учун, айни пайтда Луис Энрике шогирдлари Лига 1да муваффақиятли старт олмади. ПСЖ иккинчи турда “Лилль” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган. Парижликлар икки турдан сўнг 2 очко жамғарган.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August