Пойтахтдаги 2 та туманда қарийб 4 кун газ бўлмайди
Local
−
11:30 3116 2 minutes
Эртага, 12 августдан бошлаб қарийб 4 кунга пойтахтнинг 2 та туманига қарашли аксарият маҳаллаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани “Ташаббус” МФЙ ва Сергели 5А мавзесида жойлашган эски газ тақсимлаш пункти ҳамда ҳудуддаги ер ости газ қувурини алмаштириш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан 12 август соат 08:00 дан 15 август 17:00 га қадар Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги қуйидаги истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
- Янгиҳаёт тумани: “Йўлдош”, “Машъал”, “Олчазор”, “Хушнуд”, “Навқирон”, “Ёрқин ҳаёт”, “Чароғон”, “Чорбоғ”, “Виқор”, “Ал-Фарғоний”, “Дўстлик”, “Иқбол”, “Тошкент”, “Файзли”, “Чортоқ” МФЙларидаги ерли хонадон, кўп қаватли уйлар ҳамда улгуржи истеъмолчилар.
- Сергели тумани: “Меҳригиё”, “Ўзгариш”, “Ҳабибий”, “Мададкор”, “Зийнат”, “Эзгулик”, “Янги Сергели”, “Соҳибқирон”, “Софдил”, “Сўғдиёна”, “Иттифоқ”, “Нилуфар”, “Саховат”, “Қипчоқ”, “Қут-барака”, “Дарё бўйи” МФЙларидаги ерли хонадон, кўп қаватли уйлар ҳамда улгуржи истеъмолчилар.
Билдирилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 11 август куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги 2 та маҳалла ҳудудининг бир қисмида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилиши хабар қилинганди.
Live
All