Пискентда товуқ фермаси ёниб кетди (видео)
Crime
−
21 December 2023 10414 1 minute
Тошкент вилояти Пискент туманида паррандачилик фермаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Бугун, 21 декабрь куни соат 15:20 да Пискент тумани, “Култепа” МФЙда жойлашган паррандачилик фермаларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:33 да воқеа жойига етиб борган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, фуқароларни куйиш, тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича маълумот келиб тушмади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Урганчда сомсахонадан келиб чиққан ёнғин оқибатида ёйма савдо расталари ёниб кетганди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August