Урганчда сомсахона ёниб кетди

3-саҳифа

image

Урганчда сомсахонадан келиб чиққан ёнғин оқибатида ёйма савдо расталари ёниб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Кеча, 20 декабрь куни соат 16:45ларда Урганч шаҳар “Навбаҳор” маҳалласи Жиззах кўчасида жойлашган пиёдалар йўлакчасидаги ноқонуний қурилган енгил конструкцияли, тахминан 50 кв.м майдонда қурилган ёйма савдо расталари ёнган. 

Айтилишича, Жиззах кўчасига кириш йўлида енгил конструкциядан қурилган сомсахонадаги пропан газ балонидан газ сизиб чиқиши оқибатида чақнаш содир бўлган ва ёнғин юзага келган.

Бунинг оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар ходимлари соат 16:48да етиб бориб, 17:05да ўчирган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги уйлардан бири ёниб кетганди. Оқибатда бир она ва унинг икки қизи вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made