Тошкентда ёнғин оқибатида аёл ва унинг икки қизи ҳалок бўлди (видео)
3-саҳифа
−
19 Декабрь 2023
16279QALAMPIR.UZ таҳририятига Тошкентдаги хонадонлардан бирида кучли ёнғин бўлаётгани акс этган видео келиб тушди. Шунингдек, ушбу ёнғин оқибатида оила аъзолари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унинг маълум қилишича, ушбу ёнғин пойтахтнинг Яшнобод туманидаги уйлардан бирида юз берган. Ёнғин оқибатида уч киши – 1995 йилда туғилган аёл ва унинг 2015 ва 2018 йилларда туғилган қизлари ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани, “Обод” МФЙ ҳудудида яшовчи оила (эр-хотин ва уларнинг икки нафар қизи) ис газидан вафот этганди.
LiveБарчаси