“Пахтакор” юлдузли “Ал-Ҳилол”ни таслим этди

Sport

image

Бугун, 4 март куни Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири 1/8 финал босқичи илк ўйинида Саудиянинг “Ал-Ҳилол”ини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугун, 4 март куни бўлиб ўтган учрашувнинг 29-дақиқасида “Пахтакор” сафида ягона голга жамоанинг легионер футболчиси Фламарион муаллифлик қилди. Ушбу голга эса Брайан Риаскос ассист амалга оширди. Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва “Пахтакор” илк ўйинда ғалаба қайд этмоқда.

Маълумот ўрнида, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 11 март куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends