“Пахтакор” икки дуррангдан сўнг ҳам биринчи ўринда
Sport
−
10 April 2019 6989 1 minute
Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Осиё Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган баҳсда Қатарнинг “Ал-Саад” клуби билан 2:2 ҳисобида дурранг ўйнаган эди
Гуруҳнинг иккинчи баҳсида шу пайтгача ғалаба нималигини билмай келаётган Эроннинг “Персиполис” клуби Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоасини 2:0 ҳисобида таслим этди.
Мазкур ўйинлардан сўнг, гарчи иккита дурранг қайд этган бўлсада, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси гуруҳ пешқадамлигини ўз қўлларида сақлаб қолди. Уларнинг ҳисобида жами 5 очко мавжуд. Иккинчи ва учиничи ўринларни “Ал-Саад” ва “Персиполис” жамоалари 4 очкодан тўплаган ҳолда банд этишган. Сўнгги ўрин эса, ҳисобида 3 очко мавжуд бўлган “Ал-Аҳли” жамоасига тегишли бўлиб турибди.
Маълумот учун ОЧЛнинг гуруҳ босқичи иккинчи давра ўйинлари расман 22 апрелдан старт олади.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November