“Пахтакор” икки дуррангдан сўнг ҳам биринчи ўринда

Спорт

image

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Осиё Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган баҳсда Қатарнинг “Ал-Саад” клуби билан 2:2 ҳисобида дурранг ўйнаган эди

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида шу пайтгача ғалаба нималигини билмай келаётган Эроннинг “Персиполис” клуби Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоасини 2:0 ҳисобида таслим этди.

Мазкур ўйинлардан сўнг, гарчи иккита дурранг қайд этган бўлсада, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси гуруҳ пешқадамлигини ўз қўлларида сақлаб қолди. Уларнинг ҳисобида жами 5 очко мавжуд. Иккинчи ва учиничи ўринларни “Ал-Саад” ва  “Персиполис” жамоалари 4 очкодан тўплаган ҳолда банд этишган. Сўнгги ўрин эса, ҳисобида 3 очко мавжуд бўлган “Ал-Аҳли” жамоасига тегишли бўлиб турибди.

Маълумот учун ОЧЛнинг гуруҳ босқичи иккинчи давра ўйинлари расман 22 апрелдан старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор ОЧЛ

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг