Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида янги “Йўл харитаси” имзоланди

World

image

Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида янги “Йўл харитаси” имзоланди. Бу ҳақда Озарбайжон Энергетика вазири Парвиз Шаҳбазов X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Биз Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан 2023-2025 йилларда энергетика соҳасидаги ҳамкорлигимизни ривожлантириш бўйича янги “Йўл харитаси”ни имзоладик. Истиқболда кўплаб лойиҳалар мавжуд. Энергетика соҳасидаги ҳамкорлигимиз муносабатларимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 22 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга расмий ташриф билан етиб борди. Ташриф доирасида кўплаб муҳокамалар ва расмий маросимлар ўтказилиши кутилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends