Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Озарбайжонга етиб борди
Жамият
−
22 Август 2023
4564Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида давлат ташриф билан Озарбайжонга етиб борди. Бу ҳақда “Азертаг” хабар берди.
Маълум қилинишича, мартабали меҳмонларни Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ягуб Эйюбов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Элнур Маммадов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Эслатиб ўтамиз, ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбари Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашади. Шундан сўнг, давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилади.
Бундан ташқари, икки давлат етакчиларининг Фузулий ва Шуша шаҳарларига сафарлари ҳам режалаштирилган.
LiveБарчаси