Осиё ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси навбатдаги бронза медалларни қўлга киритди

Sport

image

Бугун, 23 сентябрь куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг 4-куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда. Кун дастуридан ўрин олган қиличбозлик баҳсларида Ўзбекистон вакили Полина Волобуева рапира йўналишида иштирок этиб, ярим финалга қадар етиб борди. Шу тариқа у мусобақада бронза медални қўлга киритди.

Рапира дастурида иштирок этган Волобуева мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, ярим финалга қадар етиб борди. Ўзбекистонлик рапирачи ярим финал босқичида кореялик рақибасига 12:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу медаль Айчи–Нагоя–2026 Осиё ўйинлари доирасидаги Ўзбекистон делегацияси учун қиличбозлик бўйича қўлга киритилган илк медаль бўлди.

Кун доирасида ўтказилган ушу баҳсларида Ўзбекистон делегацияси яна бир медалга эга чиқди. Санда дастурининг -56 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Сайдулло Абдурашидов ярим финалда хитойлик рақибига имкониятни бой берди. Шу тариқа Абдурашидов мусобақани бронза медали билан якунлади. Бу Ўзбекистон делегациясининг ушу баҳсларидаги иккинчи медали бўлди.

Маълумот учун, ушбу бронза медалдан сўнг Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги жами медаллар сони 8 тага ( 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза) етди. Ҳозирда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 14-ўринда бормоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends