Осиё ўйинлари. Бугун Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйнайди

Sport

image

Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иккинчи учрашувини ўтказади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичининг 2-турида Қувайт олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 15:00 да старт олади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақани ишончли бошлади. Жамоа жорий йилнинг 15 сентябрь куни биринчи турда Филиппинни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Уринбоев, Саиднуриллаев (2 та), Файзуллаев ва Реймoвнинг голлари Ўзбекистонга йирик ғалабани таъминлади.

Қувайт эса биринчи турда Вьетнам билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу сабабли ҳозирда “С” гуруҳида Ўзбекистон 3 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Қувайт ва Вьетнам ҳисобида 1 очкодан бор, Филиппин эса очкосиз қолган.

Бугунги баҳс Ўзбекистон учун гуруҳдаги мавқеини мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади. Ғалаба жамоага 6 очко жамғариш ва кейинги босқичга чиқиш учун қулай имконият яратиши мумкин.

Осиё ўйинларида футбол бўйича гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади. Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашуви жорий йилнинг 22 сентябрь куни Вьетнамга қарши ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари иккинчи тур доирасида Хитой билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends