“Ниҳоят!” Қозоғистонлик спортчи Ўзбекистондан қарзини ундирди

Sport

image

Қозоғистонлик енгил атлетикачи Аделина Земсга 2025 йилда Тошкентда бўлиб ўтган Геннадий Арзуманов хотирасига бағишланган мусобақа ҳамда “Ипак йўлидан Токиогача” турниридаги қолиб кетган мукофот пуллари тўлаб берилди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида бу ҳақда маълум қилди.

“Дўстлар, ниҳоят шундай бўлди! Биз ўтган йили Тошкентда қўлга киритган ғалабаларимиз учун Ўзбекистон федерациясидан мукофот пулларини олдик! Масала ҳал бўлди”, деб ёзди Аделина Земс.

Қозоғистонлик атлетнинг маълум қилишича, спортчига 1500 доллар миқдорида мукофот пули тўланган.

Маълумот учун, 2025 йилда Тошкентда бўлиб ўтган мусобақаларда Осиёнинг беш карра чемпиони иккита турнирда муваффақиятли иштирок этган. Геннадий Арзуманов хотирасига бағишланган мусобақада у ўзининг асосий йўналиши – 400 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсида олтин медални қўлга киритган.

“Ипак йўлидан Токиогача” халқаро турнирида эса Земс учта олтин медалга сазовор бўлганди. У 400 метрга тўсиқлар оша югуриш, аёллар ўртасидаги 4х400 метрли эстафета ҳамда 4х400 метрли аралаш эстафетада ғолиб чиққан.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends