Нетаньяху Трамп билан очиқ зиддиятга киришишга тайёр – ОАВ
World
−
17:20 1434 2 minutes
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Дональд Трамп билан очиқ зиддиятга киришишга тайёр. Бу ҳақда “Al-Monitor” хабар берди.
“Нетаньяху жар ёқасида турибди. У Ғазо ва Ливан масалалари бўйича АҚШ администрацияси билан тўғридан тўғри тўқнашувга киришиш керакми-йўқми, шуни ҳал қилишга уринмоқда. У бу нимага олиб келишини билади, аммо ҳозирги вазият ҳам бундан яхшироқ эмас”, деган нашр суҳбатдошларидан бири.
Манбаларнинг маълумотларига кўра, Трамп Нетаньяху билан мулоқотда Исроил манфаатларини жуда кам ҳисобга оладиган ультиматумларга ўтган. Шу билан бирга, сўнгги ойларда икки етакчининг шахсий муносабатлари ҳам сезиларли даражада ёмонлашган. Исроилдаги парламент сайловлари арафасида Нетаньяху Трамп билан очиқ зиддиятга киришиш ва АҚШ олдида миллий хавфсизлик манфаатларини кескин ҳимоя қилиш ўзининг “Ликуд” партияси рейтингини ошириши мумкин деб ҳисоблайди.
“Кўпчилик Нетаньяху сайловларга қадар Трамп билан тўқнашиш АҚШ Президенти билан аслида қолмаган мустаҳкам дўстликдан мақтанишдан кўра фойдалироқ бўлади деган хулосага яқинлашмоқда, деб ҳисоблайди”, дея қўшимча қилган нашрнинг бошқа бир суҳбатдоши.
Қайд этилишича, Нетаньяхунинг Трампнинг куёви ва унинг норасмий вакили Жаред Кушнер билан охирги учрашуви муросали натижаларни келтирган, чунки Исроил Бош вазири ҲАМАС ҳаракатини қуролсизлантириш бошланмагунича Ғазодан қўшинларни олиб чиқиш имконсизлиги ҳақидаги позициясини ҳимоя қила олган.
“Трамп камида оралиқ сайловларгача Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги низони тўхтатишда эришган муваффақиятини сақлаб қолиши керак. Нетаньяхуга эса камида Кнессетга сайловларгача Исроил қўшинларини олиб чиқишнинг шарти сифатида ҲАМАСни қуролсизлантириш зарур. Набатдаги инқироз авж олмагунча, ҳар икки томон муайян илгарилашга эришди”, дейди нашр манбаларидан бири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Биньямин Нетаньяху Дональд Трампнинг Ғазо бўйича 15 банддан иборат режасини рад этгани, ҲАМАС “ҳақиқатан ҳам” қуролсизлантирилмагунча Исроил қўшинлари олиб чиқилмаслигини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Кейинчалик саккиз мамлакат ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнот билан чиқиб, Нетаньяху Трампнинг “йўл харитаси”ни рад этгани сабабли Исроилни Ғазо бўйича тинчлик режасини барбод қилишда айблади.