“Нефтчи” сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, “Ал-Иттиҳод”га мағлуб бўлди

Sport

−

image

Бугун, 26 октябрь куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Элит Осиё чемпионлар лигаси турнири 3-тури доирасида Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубини қабул қилди. Фарғонадаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтган учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Жамшид Искандаров пенальтини аниқ амалга ошириб, “Нефтчи”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 34-дақиқада эса Уссем Ауар ҳисобни тенглаштирди.

Фарғоналиклар учрашувдан бир очко билан чиқиб кетиши мумкин эди. Бироқ 90-дақиқада Юсуф Ан-Насири жарима зарбасидан киритган гол “Ал-Иттиҳод”га ғалаба келтирди.

Шу тариқа, Ислом Исмоилов шогирдлари Осиё чемпионлар лигаси Элит турниридаги учинчи учрашувида иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ҳозирда “Нефтчи” ҳисобида 3 очко мавжуд бўлиб, жамоа турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends