“Нефтчи” ОЧЛдаги ғалабаси учун 100 минг доллар ишлаб олди
Sport
−
14:59 1768 2 minutes
Фарғонанинг “Нефтчи” клуби Осиё Чемпионлар лигасининг очилиш учрашувидаги ғалабаси учун 100 минг доллар мукофот пулига эга бўлди. Бу ҳақда ОФК хабар берди.
“Нефтчи” Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасини ғалаба билан бошлади. Фарғоналиклар биринчи турда Ироқнинг “Ал-Қува” жамоасини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона голни 83-дақиқада сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич киритди.
Ғалаба учун “Нефтчи” 100 минг доллар мукофот пули ҳамда 3 очкога эга бўлди. Манбага кўра, клуб умумий босқичдаги ҳар бир ғалаба учун 100 минг доллардан ишлаб олиши мумкин.
Фарғона клубининг Осиё Чемпионлар лигасидаги навбатдаги рақиби Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоаси бўлади. Учрашув жорий йилнинг 12 октябрь куни саудияликлар майдонида ўтказилади.
Ўзбекистонни мусобақада “Нефтчи”дан ташқари Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ҳам ҳимоя қилмоқда. Бу икки ўзбек клуби янгиланган Осиё Чемпионлар лигасининг юқори дивизионига йўл олган тарихдаги илк ҳолат ҳисобланади.
Маълумот учун, “Нефтчи” 2025 йилги мавсум якунига кўра Ўзбекистон чемпиони бўлган. Мазкур чемпионлик клубга ОФК Элите Чемпионлар лигасига тўғридан тўғри йўлланма олиш имконини берган. “Пахтакор” эса турнирга саралаш босқичи орқали йўлланма олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси биринчи тур доирасида сафарда БААнинг “Ал-Айн” жамоасига 4:0 ҳисобида мағлубиятга учраганди.
Live
All