Навоийдаги омборхонада йирик ёнғин чиқди. Уни ўчиришга 9 соат кетди

Crime

image
Ваҳший қотиллик: Китобда эр уйқудаги хотинини пичоқлади north_east

Ваҳший қотиллик: Китобда эр уйқудаги хотинини пичоқлади

Кеча, 31 январь куни Навоий шаҳридаги тўқимачилик корхонасининг омборхонасида йирик ёнғин содир бўлди. бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Соат 22:07 да Навоий вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Навоий шаҳрида жойлашган “Бахт текстиль” МЧЖ корхонаси омборхонасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ҳолат юзасидан зудлик билан Навоий шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:10 да воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:30 да қуршаб олиниб, 1 февраль куни соат 07:05 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса жойига 13 махсус техника ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, “Тинчлик” ёнғин ўчириш поезди жалб этилган. 

Ушбу ҳолатда вафот этган ва жароҳат олганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.

Айни вақтда вазият юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Rate Count

185

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends