Ваҳший қотиллик: Китобда эр уйқудаги хотинини пичоқлади

Crime

image
Олмазор туманида юқори босимли сув қувури ёрилди north_east

Олмазор туманида юқори босимли сув қувури ёрилди

Кеча, 31 январь куни соат 02:00 лар атрофида Қашқадарё вилояти, Китоб тумани Севаз қишлоғида қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 1994 йилда туғилган Б.Қ. хотини, 1996 йилда туғилган Х.М.ни ярим кечаси ухлаб ётган пайтида ошхона пичоғи билан бўйин соҳасидан сўйиб, қасддан ўлдирган.

Уларнинг бир нафар фарзанди ҳам бўлган. Шунингдек, Б.Қ руҳий касаллик туфайли даволаниб турган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Б.Қ.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ушланган.


Tags

Rate Count

1045

Rating

3

Rate this article

Share with your friends