Боғча мудирасининг ўлдирилиши ортидан Зарбдор ҳокими ишдан олинди

Local

−

image

Аввалроқ, Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида боғча мудираси ўлдирилгани ва қотилликда унинг эри гумонланаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу воқеа фонида туман ҳокими Бекзод Тошпўлатов лавозимидан озод этилди. Унинг ишдан олинганини ҳокимлик матбуот котиби Ўктам Сулаймонов QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади.

Маълум бўлишича, Бекзод Тошпўлатов жорий йилнинг 31 октябрь куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Унинг вазифасини вақтинча бажариш эса ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Алишер Эржигитов зиммасига юкланган.

Эслатиб ўтамиз, Зарбдорда боғча мудирасининг ўлдирилиши бўйича жорий йилнинг 29 октябрь куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс – аёлнинг турмуш ўроғи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Марҳума Зарбдор тумани “Адиробод” МФЙ ҳудудидаги боғчада мудира лавозимида фаолият юритган. Ҳодиса оилавий можаро билан боғлиқ экани, унга турмуш ўртоғи алоқадор бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Воқеага собиқ ҳокимнинг алоқадорлиги эса ҳозирча расман тасдиқламаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends