Навоийда Damas’га 33 нафар болани миндирган ҳайдовчи ушланди (видео)

Crime

−

image

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида хусусий боғчага тегишли Damas автомашинасига 33 нафар бола миндирилгани аниқланди. Бу ҳақда Навоий вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари автомобилни текшириш давомида унда 33 нафар бола олиб кетилаётганини аниқлаган. Боғча вакилининг айтишича, болалар уйларидан боғчага олиб кетилаётган бўлган.

Қайд этилишича, мазкур боғча мудираси ва ҳайдовчиси аввал ҳам болаларни белгиланган меъёрдан ортиқ ташиш қоидабузарлиги учун жавобгарликка тортилган. Улардан тушунтириш хатлари олинганига қарамай, ҳолат яна такрорланган.

Бундан ташқари, яна бир ҳолатда ҳайдовчи автомобилнинг олд ўриндиғида 4–5 ёшли икки нафар болани жойлаштириб ҳаракатлангани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида Damas ҳайдовчиси 13 нафар боғча боласини ташигани аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends