Москвада таъмирдаги мактаб биносида плита қулади. Қурбонлар бор

World

image

Бугун, 20 сентябрь куни Россиянинг Москва шаҳридаги мактабда бетон плиталар қулаб, одамларни босиб қолди. Вайроналар остидан 2 нафар ишчининг жасади олиб чиқилган. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Знаменская кўчасидаги 1080-мактаб таъмири вақтида бетон плиталар қулаб тушган ва вайроналар остида ишчилар қолиб кетган. Ҳодиса вақтида бинода ўқувчилар бўлмаган. Икки нафар ҳалок бўлган ишчининг жасади бетон қолдиқлари остидан чиқариб олинган. Бир кишини қутқарувчилар тирик ҳолда олиб чиққан.

Дастлабки маълумотларга кўра, вайроналар остида яна олти киши қолиб кетган бўлиши мумкин. Жабрланганлар сони аниқлаштирилмоқда. Иш пойтахт прокуратураси назоратида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Владивосток шаҳрида жойлашган қурилиш майдонидаги конструкция жиҳозининг қулаб тушиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлганди ва қирғизистонлик икки ишчи жароҳатланганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends