Мирзо Улуғбек туманидаги мебель цехида ёнғин чиқди (видео)

Crime

image

Бугун, 7 август куни Мирзо Улуғбек тумани Қорасув 6-даҳасида жойлашган цехда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 10:01 да Мирзо Улуғбек тумани Қорасув 6-даҳасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга мурожаат келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув экипажлари зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 10:15 да қуршаб олиниб, соат 10:19 да ўчирилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 август куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ишлаб чиқариш цехларидан бирида ҳам ёнғин содир бўлган эди. Шунингдек, мазкур туманидаги дўконлардан бирида ҳам даҳшатли ёнғин содир бўлганди. Бундан ташқари, Навоий шаҳри М. Таробий кўчасидаги озиқ-овқат савдо дўконида ёнғин содир бўлган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends