Мирзиёев Наманганда ифторлик қилади
Local
−
25 March 2024 13818 1 minute
Бугун, 25 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Давлат раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.
Бундан ташқари, вилоятга сафар давомида ифторлик дастурхони ёзилиши ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига борган эди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August