Лапорта ЖЧ-2030 финалини “Камп Ноу”да ўтказишни таклиф қилди
Sport
−
11:00 340 1 minute
“Барселона” президенти Жоан Лапорта 2030 йилги Жаҳон чемпионати финалини Каталония клубининг уй стадиони – “Камп Ноу”да ўтказишни хоҳламоқда. Бу ҳақда Лапорта “SER Catalunya” нашрига берган интервьюсида сўз очди.
“Финал Марокаш ёки Мадридда ўтказилмаслиги керак. У “Камп Ноу”да бўлиши лозим. Бундан ташқари, Жаҳон чемпионати финали аввал “Сантьяго Бернабеу”да ўтказилган. Марокашга келсак, финал Испанияда бўлиши керак, чунки улар сўнгги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишган”, дейди Лапорта.
Маълумот учун, 2030 йилги Жаҳон чемпионати Испания, Португалия ва Марокашда ўтказилади. Финал учрашуви учун асосий номзодлар қаторида Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” ва Марокашдаги стадионлар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2029 йилги UEFA Чемпионлар лигаси финали “Камп Ноу” стадионида ўтказилиши маълум қилинган эди.