Коронавирусга қарши ишлаб чиқилаётган вакциналар ҳақида маълумот берилди

Wellness

image

Энди бутун дунё бўйлаб янги коронавирус инфекцияси учун 100 дан ортиқ турли хил вакциналар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Россиядаги “Вектор“ давлат илмий маркази бош директори Ринат Максютов маълум қилди

“Улардан 10 таси АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва, Германияда клиник синовлардан ўтмоқда“, дейди Максютов.

Шунингдек, у мамлакатлар ўртасида бу масалада рақобат йўқлигини таъкидлади. Унинг фикрича, вакцинани биринчи бўлиб қайси давлат киритиши муҳим эмас.

“Ким биринчи бўлиб ишлаб чиқаришидан қатъий назар бу барча одамлар учун яхши бўлади“, дейди Максютов.

Эслатиб ўтамиз, вакциналар шу йилнинг охирида ёки кейинги йил бошида ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Лекин, Оксфорд университети олимлари ўзлари ишлаб чиқаётган вакцина 2020 йил июнь ойида тайёр бўлишини айтишган.


Tags

Rate Count

456

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends