Яхши янгилик. Оксфорд олимлари вакцинани июнь ойида тайёр бўлишини маълум қилишди

Саломатлик

image

Коронавирус эпидемиясига қарши вакциналарни ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар олиб борган Оксфорд университети яхши янгилик берди. Профессор Жон Белл 320 кишида синовдан ўтган вакцинадан ижобий натижа олганликларини эълон қилди. Вакцина июнь ўрталарида чиқарилиши кутилмоқда.

Эпидемиянинг олдини олиш учун кўплаб мамлакатлар вакцина ва дориларни ишлаб чиқишга ҳаракат қилар экан, дунёдаги энг яхши университетлардан бири бўлган Оксфорд университетининг профессори Жон Белл коронавирус вакцинаси бўйича узоқ йўл босиб ўтганликларини эълон қилди. Профессор Белл Англиянинг энг йирик фармацевтика компанияларидан бири бўлган “AstraZeneca“ билан вакцина тайёр бўлса тарқатиш тўғрисида келишувга эга эканликларини ва улар июнь ўрталарида вакцинани оммага тақдим этиш мумкин деб айтди.

Профессор Жон Беллнинг таъкидлашича, уларнинг мақсади — июнь ойининг ўрталарига қадар COVID-19 га қарши тўлиқ синовдан ўтган вакцинани тақдим этиш.

“Ушбу тадқиқот ҳали ҳам давом этмоқда, аниқ бир нарса айтиш мушкул. Ҳозирги вақтда ушбу вакцина инсон танасида ижобий натижа бермоқда. Ўйлайманки, июнь ойи ўрталарида яхши натижаларга эришамиз“, дейди Белл.

Профессорнинг айтишича, тез орада одамлар касалликни юқтириб олиш хавфидан халос бўлишади. Шунингдек, у ҳамкор компания ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.

“Биз Буюк Британиядаги муҳим компаниялардан бири “AstraZeneca“ билан алоқадамиз. Вакцина тайёр бўлганда, одамлар касаллик юқтириб олиш ҳақида ўйлашмайди“ дейди Белл.

Маълумот учун, ишлаб чиқувчилар шу йил охиригача чиқарилиши мумкин бўлган вакциналарни тайёрлашга шошилишмоқда. Аввалроқ, Оксфорд университети олимлари вакцинани кузгача ишлаб чиқариш мумкинлигини айтишган эди. Хитой олимлари ҳам вакцинани махсус одамлар учун сентябрда қўллаш мумкинлигини айтди. Шунингдек, АҚШ етакчи мутахассиси мамлакатда вакцина йил охиригача миллионлаб дозада ишлаб чиқарилишини эълон қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 3 401 190 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 081 639 нафари соғайган, 239 604 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 2 079 947 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Вакцина Оксфорд университети

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made