Хоразмда дарахт кесган фермерга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Crime
−
16 June 2023 6767 1 minute
Хоразм вилоятида дарахт кесган фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги фермер хўжалиги ҳудудида 83 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қўпорилгани, 3 туп дарахт ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастлангани аниқланган.
Ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман суди томонидан кўриб чиқилган.

Суд ҳукмига кўра, фермер хўжалиги раҳбари Б.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисмига асосан 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Шунингдек, судланувчи томонидан 193,8 миллион сўм миқдоридаги ўсимлик дунёсига етказилган зарар қопланиши белгиланган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November