Хоразмда дарахт кесган фермерга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
3-саҳифа
−
16 Июнь 2023
5713Хоразм вилоятида дарахт кесган фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги фермер хўжалиги ҳудудида 83 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қўпорилгани, 3 туп дарахт ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастлангани аниқланган.
Ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман суди томонидан кўриб чиқилган.
Суд ҳукмига кўра, фермер хўжалиги раҳбари Б.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисмига асосан 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Шунингдек, судланувчи томонидан 193,8 миллион сўм миқдоридаги ўсимлик дунёсига етказилган зарар қопланиши белгиланган.