Каттақўрғон шаҳрига янги прокурор тайинланди

Local

image

Адлия маслаҳатчиси Файзулла Ташмуҳаммадович Эгамқулов Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тайинлов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан амалга оширилган.

Маълумот учун, Эгамқулов тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, прокурорлар бўйича сўнгги тайинлов Қашқадарё вилоятида амалга оширилганди. Бош прокурорнинг буйруғи билан адлия маслахатчиси Баҳриддин Баҳодир ўғли Баҳодиров Қамаши туманига прокурор этиб тайинланганди.


Rate Count

179

Rating

3

Rate this article

Share with your friends