Каттақўрғон шаҳрига янги прокурор тайинланди
Жамият
−
12 Июль 2021
9710Адлия маслаҳатчиси Файзулла Ташмуҳаммадович Эгамқулов Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тайинлов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан амалга оширилган.
Маълумот учун, Эгамқулов тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, прокурорлар бўйича сўнгги тайинлов Қашқадарё вилоятида амалга оширилганди. Бош прокурорнинг буйруғи билан адлия маслахатчиси Баҳриддин Баҳодир ўғли Баҳодиров Қамаши туманига прокурор этиб тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь