Қозоғистондаги даҳшатли автоҳалокатда 12 киши ҳалок бўлди (видео)
World
−
23 October 2025 11219 1 minute
Бугун, 23 октябрь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида DAF русумли юк машинаси ва йўловчи ташувчи Газель автомобили тўқнашиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармасига таяниб, “Nur.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, Самара-Шимкент автомобиль йўлида, Белқопа қишлоғи яқинида DAF юк машинаси ва йўловчи Газель иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинаси қарама-қарши йўлга чиқиб кетган.
“ЙТҲ оқибатида воқеа жойида ҳар иккала ҳайдовчи ҳамда Газелдаги 10 йўловчи ҳалок бўлди, яна 5 киши тиббиёт муассасасига етказилди. Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув бошланган. Аниқланишича, Газель Жургенов номли қишлоқдан вилоят марказига йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган”, дейилади хабарда.
Ҳозирда воқеа жойида полиция ходимлари ва тергов гуруҳи ишламоқда, барча тафсилотлар ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Угандадаги Кампала-Гулу автомагистралида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 63 киши ҳалок бўлганди ва бир неча киши жароҳат олган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September