Угандада автоҳалокат оқибатида 63 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
22 Октябрь 4387 2 дақиқа
Бугун, 22 октябрга ўтар кечаси Угандадаги Кампала-Гулу автомагистралида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 63 киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат Йўл патруль хизмати хабар берди.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 00:15 атрофида Киталеба аҳоли пункти яқинида содир бўлган. Тўқнашувда икки автобус, юк машинаси ва йўлтанламас автомобиль иштирок этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Кампаладан Гулу томон кетаётган автобус ҳайдовчиси юк машинасини қувиб ўтмоқчи бўлган пайтда, қарама-қарши йўналишда ҳам бир автобус қувиб ўтиш манёврини бажараётган бўлган. Тўқнашувнинг олдини олишга уриниш чоғида автобуслар юзма-юз тўқнашган, оқибатда орқадан келаётган бошқа транспорт воситалари ҳам уларга урилган.
Полиция ҳодиса жойига тезда етиб борган ва жароҳатланганларни Киряндонго шифохонасига ҳамда бошқа яқин тиббиёт муассасаларига олиб борган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ўша шифохонанинг моргига суд-тиббий экспертизасини ўтказиш ва шахсларни аниқлаш учун юборилган.
Тергов ишлари давом этар экан, полиция барча ҳайдовчиларни йўлларда максимал эҳтиёткорликка риоя қилишга, айниқса хавфли ва эҳтиётсиз қувиб ўтишлардан тийилишга чақирган. Шунингдек, полиция ҳалок бўлганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Ғазодаги вазият бўйича музокараларда иштирок этаётган Қатар делегациясининг уч нафар аъзоси ҳалок бўлганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь