Қозоғистонда қирувчи самолёт ҳалокатга учради
World
−
25 February 8639 1 minute
Бугун, 25 февраль куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида режа асосидаги ўқув-машғулот парвозларини бажариш чоғида Су-30СМ қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакат Мудуофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, самолёт экипажи ўз вақтида катапульта қилган. Учувчилар тирик, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид йўқ. Ҳозирда улар тиббиёт мутахассислари назоратида. Ҳодиса ҳудуди ўраб олинган. Аҳоли ва инфратузилма объектлари учун хавф йўқ.
“Ҳодиса сабаблари ва ҳолатини аниқлаш мақсадида Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Парвозлар хавфсизлиги департаменти бошлиғи раҳбарлигида махсус комиссия тузилди. Унинг таркибига авиация хизмати бўйича мутахассислар киритилган. Тергов якунларига кўра, ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли процессуал қарор қабул қилинади”, дейилади Мудофаа вазирлигида баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда ҳарбий F-16 қирувчи самолёти автомобиль йўлига қулаб тушганди ва оқибатда учувчи ҳалок бўлган эди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September