Туркияда самолёт автомобиль йўлига қулаб тушди (видео)

Олам

image

Бугун, 25 февралга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий F-16 қирувчи самолёти автомобиль йўлига қулаб тушди ва оқибатда учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Хабар қилинишича, Баликесир шаҳридаги 9-асосий реактив авиабаза қўмондонлигидан кўтарилган самолёт тунги соат 00:56 атрофида, Измир–Истанбул шоссеси ҳудудига қулаган. Самолёт қулагач, воқеа жойида кучли ёнғин келиб чиққан, парчалар эса юзлаб метрга сочилиб кетган.

Мудофаа вазирлиги кейинчалик аниқлик киритиб, самолёт билан алоқа соат 00:56 да узилганини ва радар кузатувидан йўқолгани ҳақида хабар берган. Учувчи билан ҳам алоқа узилган.

Қидирув-қутқарув ишлари давомида самолёт қолдиқлари топилган. Учувчининг ҳалок бўлгани тасдиқланган.

Ҳозирда мазкур ҳодиса сабаблари махсус авиация ҳалокатларини текширувчи комиссия томонидан ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Эроннинг Исфаҳон вилоятида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия қирувчи самолёт Баликесир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг