Қирғизистонда рўй берган ЙТҲ 7 кишини ҳаётдан олиб кетди
World
−
04 March 2020 8354 1 minute
Қирғизистон жанубида автоҳалокат оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Жалолобод вилоятининг Ноокен туманидан ўтган Бишкек-Ўш трассасида, 3 мартдан 4 мартга ўтар кечаси Mercedes Vito ва Honda Jazz автоуловлари иштирокида автоҳалокат юз берди. Оқибатда 7 киши ҳалок бўлди ва яна 6 киши жароҳат олди", дейилади матбуот хизмати маълумотида.
Хабарларга кўра, жароҳатланганларнинг барчаси Шамалди-Сой шаҳридаги шифохонага етказилган.
Live
All