Қирғизистонда давлат тили бўйича муҳим қонун лойиҳаси қабул қилинди
World
−
31 May 2023 7496 1 minute
Бугун, 31 май куни Қирғизистонда Жўқорғу Кенеш йиғилишида депутатлар “Давлат тили тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Қонун билан давлат ташкилотларида ишлайдиган ходимлар қирғиз тилини билиши шарт этиб белгиланди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Маълум қилинишича, конституциявий лойиҳа учун 69 депутат овоз берган. Ҳеч ким қаршилик қилмаган.
Парламент спикери Нурланбек Шакиев ҳамкасбларига миннатдорлик билдириб, тарихий қонун лойиҳаси қабул қилинганини таъкидлаган.
“Давлат тили тўғрисида”ги қонун лойиҳасида қирғиз тилидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари, тил сиёсатини амалга ошириш, уларни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш бўйича давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбуриятлари белгилаб берилган.
Шунингдек, давлат тилини билиши ва ўз хизмат вазифаларини бажаришда ундан фойдаланиши шарт бўлган шахслар рўйхати белгиланган. Жумладан, давлат ва муниципал хизматчилар, депутатлар, ҳарбийлар, судьялар, барча мулкчилик шаклидаги таълим муассасалари, давлат ва шаҳар соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари ва ходимлари, ўқитувчи ва олимлар қирғиз тилини билмасдан хизмат вазифасини бажара олмайди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September