Қирғизистонда давлат тили бўйича муҳим қонун лойиҳаси қабул қилинди 

Олам

image

Бугун, 31 май куни Қирғизистонда Жўқорғу Кенеш йиғилишида депутатлар “Давлат тили тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Қонун билан давлат ташкилотларида ишлайдиган ходимлар қирғиз тилини билиши шарт этиб белгиланди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди

Маълум қилинишича, конституциявий лойиҳа учун 69 депутат овоз берган. Ҳеч ким қаршилик қилмаган.

Парламент спикери Нурланбек Шакиев ҳамкасбларига миннатдорлик билдириб, тарихий қонун лойиҳаси қабул қилинганини таъкидлаган.

“Давлат тили тўғрисида”ги қонун лойиҳасида қирғиз тилидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари, тил сиёсатини амалга ошириш, уларни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш бўйича давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбуриятлари белгилаб берилган.

Шунингдек, давлат тилини билиши ва ўз хизмат вазифаларини бажаришда ундан фойдаланиши шарт бўлган шахслар рўйхати белгиланган. Жумладан, давлат ва муниципал хизматчилар, депутатлар, ҳарбийлар, судьялар, барча мулкчилик шаклидаги таълим муассасалари, давлат ва шаҳар соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари ва ходимлари, ўқитувчи ва олимлар қирғиз тилини билмасдан хизмат вазифасини бажара олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон давлат тили қирғиз тили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг