Қаршида омбор мудири 6 минг дона “таблетка” билан ушланди (видео)

Crime

image

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 11 671 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи фош этилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, тезкор тадбир давомида Қарши шаҳрида яшовчи омбор мудири шартли харидорга 6 млн сўм эвазига 6 минг дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтида ушланган.

Шундан сўнг, унинг иш жойидаги омборхона холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада келгусида ноқонуний реализация қилиш мақсадида сақланган 108 қути, жами 5 400 дона “Бензонал” ҳамда ёрлиқлари олиб ташланган 271 дона “Тропикамид” аниқланган.

Шу тариқа, жами 11 671 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва вақтинча сақловга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида 577,4 миллион сўмлик, сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 13 мингдан ортиқ қути дори воситаларининг муомалага киритилиши олди олингaни ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends