“Қамчиқ” довонида юк машинаси ёниб кетди (видео)

Crime

image

“Қамчиқ” довонида калава ип ортилган юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 23 март куни соат 16:55 да “Қамчиқ” довонидан ўтган “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган калава ип ортилган IVEKO русумли юк машинасида ёнғин чиққан. Ҳодисага кабина қисмида юзага келган қисқа туташув сабаб бўлган.

Воқеа содир бўлган жойга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғин бартараф этилган.

Хабарда айтилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, “Қамчиқ” довонида нефт маҳсулотлари ортилган юк машинаси ЙТҲга учраган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends