“Қамчиқ” довонида нефть маҳсулотлари ортилган юк машинаси ЙТҲга учради (видео)

3-саҳифа

image

“Қамчиқ” довонида нефть маҳсулотлари ортилган юк машинаси билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, бугун, 21 март куни А-373 автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмидан ўтган 198 километрида MAN русумли нефть маҳсулотлари ортилган юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ёнғин юзага келмаган.

Воқеа жойига ФВВнинг 3 та махсус техникаси етиб броган. Содир бўлган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Вазирликнинг келтиришича, мазкур вазият тўлиқ назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик . Шунингдек, Жиззах вилояти Зомин тумани содир бўлган ЙТҲда прокуратуранинг икки ходими вафот этган эди.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қамчиқ довони нефть юк машинаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг