Жиззахдаги ЙТҲда прокуратуранинг икки ходими вафот этди
3-саҳифа
−
20 Март 2023
11308Жиззах вилояти Зомин тумани прокуратураси терговчиси ва прокуратуранинг иш юритувчиси ва прокуратура иш ўрганувчи бўлган автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда прокуратура иш юритувчиси А.Қ. ва иш ўрганувчи Э.К. воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
ЙТҲ жорий йилнинг 18 март куни соат тахминан 23:00 ларда Супа-Зомин йўналишининг 26-километрида содир бўлган.
Зомин тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи Э.К. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина йўлнинг ўнг четидаги дарахтга урилиши оқибатида, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Оқибатда, Э.К. ва автомашина салонида бўлган Зомин тумани прокуратураси иш юритувчиси А.Қ. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган, туман прокуратураси терговчиси Д.З. тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 19 март куни вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь